Махфийлик сиёсати
Охирги янгиланиш: 2026-10-26
1. Умумий қоидалар
Биз шахсий маълумотларинг махфийлиги ва дахлсизлигини ҳурмат қиламиз. Ушбу сиёсат "Китоб орқали" платформасида қандай маълумотлар тўпланиши, сақланиши ва қайта ишланишини очиқ-ойдин тушунтиради.
Серверимиз Ўзбекистонда (Эскиз маълумотлар маркази) жойлашган бўлиб, миллий қонунчилик талабларига мос равишда хизмат кўрсатади.
2. Нималар сақланади
Платформадан тўлақонли фойдаланишинг учун қуйидаги маълумотлар базада хавфсиз сақланади:
- Телеграм маълумотлари: Телеграм ID, исм, агар киритилган бўлса @username ва профил расми (тизимга кириш ва профилингни кўрсатиш учун).
- Юкланган китоб файли: Ўзинг юклаган китоб файли (PDF, ЭПУБ, DOCX, TXT) ва ундан ўқиш учун ажратиб олинган бўлимлар матни.
- Ўрганиш натижалари (прогресс): Қайси бўлимларни ўқиганинг, тест натижалари, хатолар дафтари, такрорлаш карточкалари ва кунлик фаоллик (стреак).
- AI кредити ва тўлов сўровлари: кредит ҳаракатлари тарихи, донат сўровингдаги сумма, код ва ўзинг ёзган изоҳ.
- Сессиялар тарихи: Сайтга кирган қурилманг номи (Усер-Агент) ва охирги марта кирилган вақт (хавфсизликни назорат қилишинг учун).
3. Нималар АСЛО сақланмайди
Биз фойдаланувчиларимиздан ортиқча маълумот сўрамаймиз ва қуйидагиларни умуман сақламаймиз:
- Парол йўқ: Сайтда парол киритиш тизими йўқ, ҳамма кириш Телеграм орқали хавфсиз токен билан амалга ошади.
- Банк карта маълумоти йўқ: Тўлов сайтдан ташқарида қилинади, биз карта рақами, амал қилиш муддати ёки SMS кодларни сўрамаймиз ва сақламаймиз.
Ташриф статистикаси: Сайтни яхшилаш учун Яндех Метрика ва Google Analytics ишлатилади: қайси саҳифа очилгани, қаердан келганинг, қурилма тури каби умумий маълумотни аноним тарзда йиғади. Кирмаган меҳмон учун саҳифадаги ҳаракат (вебвизор) ҳам ёзилади. Тизимга кирган бўлсанг ҳаракат ёзилмайди, китобинг, дарсларинг ва саволларинг уларга юборилмайди. Уларнинг қоидалари: Яндех, Google.
4. Сунъий интеллект ва маълумот алмашинуви
Китобдан дарслар, тушунтиришлар ва тест саволлари чиқариш учун бўлим матни сунъий интеллект — Claude (Anthropic) ва Гемини (Google) моделларига API орқали узатилади.
Муҳим: AI'га фақат китоб бўлими матни ва дарсда ўзинг берган савол юборилади. Телеграм профилинг, исминг ёки бошқа шахсий маълумотларинг AI'га берилмайди.
Юкланган китобинг фақат сенинг шахсий ўқишинг учун ишлатилади, муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ ўзингда қолади ва бошқа одамларга кўрсатилмайди (ўзинг ҳаммага очмасанг). Сайт админи китоб ва дарсларни фақат статистика ва техник хизмат (хатони тузатиш) учун кўра олади ва уларни ҳеч кимга бермайди. Админ юкланган китобларни олдиндан текширмайди ва уларнинг мазмуни учун жавоб бермайди: жавобгарлик китобни юклаган одамда (Фойдаланиш шартлари).
5. Маълумотларни ўчириш ҳуқуқи
Сен ўзинг юклаган китобларни исталган вақтда сайт орқали мустақил ўчириб ташлашинг мумкин.
Агар бутун ҳисобингни, профилингни ва барча ўқиш тарихингни бутунлай ўчиришни истасанг, админъга Телеграм (@Diyor0722) орқали ёзишинг кифоя. Сўровинг бўйича барча маълумотларинг зудлик билан базадан ва сервердан бутунлай ўчириб берилади.
6. Алоқа
Махфийлик сиёсати бўйича ҳар қандай савол ёки таклифинг бўлса, Телеграм орқали @Diyor0722 профилига мурожаат қилишинг мумкин.